Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва COVID 19 инфекциясини тест таҳлилини ўтказувчи тиббиёт муассасалари диққатига!

2020-07-21 | Жамият

Пандемия даврида COVID-19 инфекциясини аниқлашда фаолият кўрсатаётган тиббиёт лабораторияларидаги тест таҳлилини ўтказишда фойдаланиладиган ўлчаш воситалари, жумладан, пипетка дозаторлари (кичик сиғимдаги суюқлик ўлчагичлари), қуритиш шкафлари ва термостатларнинг тўғри ишлашини таъминлаш аҳоли ўртасида Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишда ҳамда касалланган беморларни ўз вақтида аниқлашда муҳим ўрин тутади.

Бугунги шароитда Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган тадбирларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ”Ўзстандарт” агентлиги,  Ўзбекистон миллий метрология институти тиббиёт муассасаларидаги COVID-19 инфекциясини аниқлашда фойдаланилаётган ўлчаш воситаларини пандемия даврида давлат қиёсловидан бепyл ўтказиб берилишини маълум қилади.
Мурожаат учун:

Телефон: +99871 202-00-11 (1222);

Е-mail: info@nim.uzuznim@exat.uz

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться