Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бугун “Уйда қол - ғалаба қозон” шиори остида ўтказиладиган шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон мусобақаси старт олади

2020-07-20 | Спорт

Ташкилотчи - Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.

Онлайн шахмат мусобақасида қатнашиш учун CHESS.COM сайтида “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги” клубига аъзо бўлинг, саралаш ўйинларида ғолиб чиқинг ҳамда 2020 йил 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Гранд Финал иштирокчисига айланинг.

Бош соврин - ҳамкорлар томонидан тақдим этилган “Спарк” автомобили. Бизни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг!

Саралаш ўйинларига 2020 йилнинг 20 июлидан старт берилади. Ўйинлар ҳар куни соат 20:00да бошланади. Мусобақа швейсарча тизимда блис йўналишида ўтказилади. Гранд Финалга ҳар бир турнирдан энг яхши 10 нафар иштирокчи саралаб олинади. 20 декабрга қадар жами 50та саралаш турнири ўтказилади ва энг кучли 500 нафар иштирокчи танлаб олинади.

Гранд Финалда иштирок этиш учун саралаб олинган шахмат ишқибозлари бошқа турнирларда иштирок этолмайди. Турнирда фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қатнашишлари мумкин.

Имкониятни қўлдан бой берманг ва “Спарк” автомобилини қўлга киритинг!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться