Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзини ўзи банд қилиш: ҳудудлар ва фаолият турлари бўйича топ 5 лик

2020-07-09 | Жамият

Маълумки, 2020 йил 1 июлдан Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилишни рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди. Янги тартибга кўра, 8 июль ҳолатига 43,700 киши ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расман рўйхатдан ўтди.

Айни вақтгача ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлар сони бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилган 5 та ҳудуд қуйидагилар:

Наманган вилояти – 8 929 нафар шахс;

Бухоро вилояти – 6 964 нафар шахс;

Самарқанд вилояти – 6 426 нафар шахс;

Тошкент шаҳри – 5 050 нафар шахс;

Андижон вилояти – 2 957 нафар шахс.

Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун рухсат этилган 67 та фаолият турларидан қуйидаги 5 йўналишда талаб бошқаларига нисбатан юқори: 

– маиший хизмат соҳасида (сартарошлик, маникюр, косметология, педикюр, уйда кир ювиш ва дазмоллаш, калитлар ясаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш, бўяш ва бошқалар) – 14 293 нафар шахс ўзини ўзи банд қилган.

– халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида (нон сотиш, уйда попкорн, музқаймоқ, салатлар, алкоголсиз ичимликлар, айрон, гўжа тайёрлаш, деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш) – 9 935 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган;

– қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат кўрсатишда (ўсимликларни экиш ва парвариш қилишда, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиб олишда деҳқон ва томорқа участкалари эгаларига ёрдам бериш) – 7 069 нафар шахс ўзини ўзи банд қилган;

– саноат соҳасида хизмат кўрсатишда (ёғоч меъморчилиги, сантехника, электромонтаж, макулатура, пластик идиш, темир-терсак ва бошқа нарсаларни тўплаш) – 6 106 нафар ўзини ўзини ўзи банд қилган фуқаро рўйхатга олинган.

– ижтимоий хизмат соҳасида (уйда репетиторлик қилиш, болаларга қараб туриш ва уларни парваришлаш, уй хўжалигини юритиш, турар жойларни тозалаш, халқ табобати ва бошқалар) – 5 525 нафар фуқаро рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд қилган шахс мақомига эга бўлишни истовчи фуқаролар SOLIQ мобил иловасида рўйхатдан ўтиб, 2020 йил учун ижтимоий солиқ (111 500 сўм) тўлашлари кифоя. Шундан сўнг бу маблағлар пенсия ҳисоблаш учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва у шахсга меҳнат стажи ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться