Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Яна бир ҳамкорлик йўлга қўйилди

2020-07-08 | Жамият

Халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ғояларини тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш мақсадида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ислоҳотларни мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламига етказишга қаратилган тарғибот ишлари тизимли ва изчил тарзда амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази муассислигидаги “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ўртасида Меморандум имзоланди.

Бунда бандлик ва меҳнат соҳасига оид ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага тарғиб этиш, малакали мутахассислар, экспертлар, етук олимлар билан биргаликда республика ва халқаро миқёсдаги конференция, семинар-тренинг, давра суҳбатларини ўтказиш ва маънавий-маърифий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, вазирлик тизими ва унинг тасарруфий ташкилотларида ўтказиладиган “Маънавият соат”ларида жамият аъзоларини жалб қилган ҳолда ходимларнинг маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини юксалтиришга қаратилган тадбир ўтказиш ҳам Мемарандумнинг вазифаларидан бири сифатида белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться