Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонда июнь ойида COVID-19 пандемия вақтида Интернет тезлиги кўтарилди
2020-07-08 | Технологиялар
2020 йил июнь ҳолатига кўра “Ookla” компанияси Speedtest.net сервиси “COVID-19 Интернет глобал суръатига таъсири”ни эълон қилди. Бунинг натижаларига кўра, Ўзбекистонда Интернет тезлиги 17 фоизга (Fixed Speed Change), мобил интернет тезлиги эса 26 фоизга (Mobile Speed Change) кўтарилган.
Жаҳон миқёсида “COVID-19” пандемияси шароитида июнь ҳолатига кўра интернет тезлиги (Fixed Speed Change) 3 фоизга, глобал мобил интернет тезлиги (Mobile Speed Change) эса дунё бўйлаб 9 фоизга кўтарилган.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда COVID-19 пандемияда шароитида Интернет фоядаланувчилар сони ўсишига қарамай интернет тезлиги ижобий суръатларини намоён этмоқда. Таҳлилларга кўра июн бошида Ўзбекистонда Интернет тезлиги 6 фоизга (Fixed Speed Change), мобил интернет тезлиги эса 18 фоизга (Mobile Speed Change) кўтарилган. Июннинг иккинчи ярмида эса мазкур қўрсатқич 8 фоизни (Fixed Speed Change) ва 16 фоизни (Mobile Speed Change) ташкил қилган.
Охирги натижалар бўйича эса юртимизда Интернет тезлиги яна кўтарилди, яъни аниқланган Интернет бўйича 17 фоизга (Fixed Speed Change) ва мобил интернет тезлиги бўйича 26 фоизга (Mobile Speed Change) кўтарилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги