Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Диабетнинг олдини олиш ва даволаш учун фармацевтик композиция
2020-07-03 | Фан
Ихтиро фаол таркибий қисм сифатида гемиглиптин ва метформинни ўз ичига олган бирикма тайёрлашга ва уни тайёрлаш усулига тааллуқлидир.
Ушбу ихтиронинг мақсади турли хил таъсир механизмларига эга бўлган антидиабетик дориларни фаол таркибий қисми бўлган диабетнинг олдини олиш ва даволаш учун фармацевтик композицияни тақдим этишдир.
Қандли диабет икки турга бўлинади, яъни инсулинга қарам бўлган 1-тоифа диабет ва диабетга чалинган беморларнинг 90 фоизи ёки ундан кўпида учрайдиган инсулинга боғлиқ бўлмаган (инсулинга чидамли) 2-тоифа диабет.
2-тоифа диабет - бу инсулин қаршилиги ва бузилган инсулин секрецияси каби эндокрин шароитларнинг комбинацияси билан боғлиқ бўлган мураккаб патологик физиология натижасида келиб чиқадиган сурункали ва прогрессив касаллик ҳисобланади. 2-тоифа диабетни даволаш одатда парҳез ва машқлар мажмуасидан бошланиб, фақат фармакотерапияга олиб борилади, бунда антидиабетик дорилар истеъмол қилиш орқали қўлланилади.
Баъзи беморларда эрта босқичда қон глюкоза миқдорини анъанавий монофармакотерапия ёрдамида бошқариш мумкинлигига қарамай, беморларнинг аксарияти ташхис қўйилгандан кейин бир неча йил ўтгач аралашган даволанишни талаб қилади, чунки анъанавий монофармакотерапия ёрдамида уларнинг қондаги глюкоза миқдорини назорат қилиб бўлмайди. Aммо, 2-тоифа диабет прогрессив касаллик бўлганлиги сабабли, анъанавий комбинацияланган даволанишга яхши жавоб берадиган беморларнинг аксарияти узоқ вақт давомида қондаги глюкоза миқдорини барқарор ушлаб туришга қийналадилар ва препаратнинг дозасини ошириб юбориш ёки қўшимча даволанишни талаб қилади.
Ҳозирги вақтда комбинацияланган даволаниш қонда глюкоза миқдорини назорат қилишни яхшилашга қодир бўлса-да, уларнинг чекловлари мавжуд бўлиб, гипогликемия, вазн ортиши ва бошқа акс таъсирга эга.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ушбу ихтиро муаллифлари терапевтик таъсирни кучайтириш, ножўя таъсирларни камайтириш ва беморларни даволаш режимига риоя қилишни яхшилаш мақсадида икки ёки ундан ортиқ антидиабетик дориларни турли хил таъсир механизмлари билан бириктириш бўйича интенсив тадқиқотлар ўтказдилар. Ушбу изланишлар натижасида ушбу ихтиро муаллифлари гемиглиптин ва метформиннинг комбинацияси ёрдамида шунга ўхшаш мақсадларга эришиш мумкинлигини аниқладилар ва шу билан ушбу ихтирони яратдилар.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро муаллифи Жанубий Кореянинг “LG Chem” Ltd. компаниясига “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра IAP 06208 рақамли патент берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги