Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Икебана санъати намойиши
2020-06-30 | Маданият
Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида “Япония туркумидан: Икебана санъати” фотокўргазмаси ташкил этилди.
Икебана – япончадан икэ – ҳаёт ва бана ёки хана – гуллар деган маънони англатади. Икебана – анъанавий япон санъати бўлиб, кесилган гуллар ва шохларни махсус идишларга жойлаштириш, шунингдек, интерьерга мос тарзда ўрнатиш демакдир. Ушбу санъатга оид композицияни яратишда турли хил табиий маҳсулотлар - ўсимликлар, шох, гуллар, ҳўл мевалар, барг, қуруқ ўтлар, тупроқ, қум, тош, шиша, сув, пластик кабилардан фойдаланилади. Композициялар махсус вазаларга ўрнатилади.
Оқил ҒУЛОМОВ(сурат), ЎзА
Манба: ЎзА