Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразм вилоятида 3-сектор раҳбарлари учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди

2020-06-29 | Жамият

Барчамизга маълумки, ҳудудий ички ишлар бўлими бошлиқлари ўз навбатида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сектор раҳбари ҳам ҳисобланади. Айни кунларда ҳудудларда яшовчи аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш сектор раҳбарлари олдида турган долзарб вазифалардан биридир.

Хоразм вилоятидаги барча шаҳар ва туманлар кесимида 3-сектор раҳбарлари, яъни ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқларининг юқоридаги вазифаларни амалга оширишдаги билим ва кўникмаларини янада такомиллаштириш мақсадида вилоят ИИБ раҳбарияти ташаббуси билан иккинчи маротаба ўқув-семинар ташкил этилди.

Сектор раҳбарлари ва уларнинг котиблари иштирок этган бу галги ўқув-семинарда Хоразм вилояти Ҳокимининг ўринбосарлари ва тааллуқли соҳавий бошқармалар раҳбарлари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, камбағалликдан чиқариш, тадбиркорликни ривожлантиришга оид топшириқларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларда оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳолини жамоат ишларига жалб этиш ҳамда аҳоли ўртасида ўзини-ўзи банд қилиш тартибини кенг татбиқ этиш, шунингдек ҳудудларда хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилган ҳолда янги иш ўринларини яратиш, шу билан биргаликда янги ташкил этилаётган корхона ва ташкилотлар учун зарур кадрларни тайёрлаш, қайта ўқитиш, аграр ва қурилиш соҳасини юксалтириш борасида зарур услубий қўлланмалар бердилар.

Ўқув-семинар жараёнида иштирокчиларга Гурлан тумани секторларида олиб борилаётган ишлар намунавий тарзда тушунтириб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилоятида 3-сектор раҳбарлари ва сектор котиблари учун жорий йилнинг 17 июнь куни илк бор ўқув-семинар ўтказилган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться