Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эътибор ва кўмакка муҳтож қалбларга таскин улашиб

2020-06-25 | Жамият

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Ёшлар ойлиги” тадбирлари бекободлик ёшларни ҳам қамраб олди. Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг ушбу шаҳарда жойлашган ҳарбий қисми Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси, сардорлари ва бир гуруҳ фаол ёшлар томонидан имконияти чекланган ёшлар ҳолидан хабар олинди.

“Сен ёлғиз эмассан” шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда, ҳарбий хизматчилар кун давомида имконияти чекланган ёшлар билан суҳбатлашдилар, интеллектуал ўйинлар ўйнадилар, совғалар улашдилар.

Шу куни ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва янада самарали ўтказиш юзасидан таклифлари бўйича аҳоли ўртасида сўровнома ҳам ўтказилди ва шу асосда келгусида ўтказиладиган тадбирлар режасига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмат

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться