Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият вазирлиги ижодкор ёшлар учун танлов эълон қилди

2020-06-19 | Маданият

Юртимизда «30 июнь – Ёшлар куни» муносабати билан, ёшларнинг маданият ва санъатга бўлган қизиқишлари, ижодий фаоллиги ва иқтидорини рағбатлантириш мақсадида «Ёшларда маданий ҳаёт» республика фестивалини эълон қилади.

Фестиваль 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор ва профессионал ижодкор ёшлар орасида қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

Энг яхши Piano & Dutor battle ижрочилари;

Энг яхши бахшичилик санъатидаги Cover & DJ ижрочилари;

Энг яхши “Ёшларда маданий ҳаёт – Cultural life among the youth” Fleshmob & Chellenge муаллифлари;


Энг яхши “Маданий ҳаёт, оқ ва қора рангда – Cultural life, in white and black” мавзусидаги фото суратлар муаллифи.

Фестивалга барча ижод намуналари жорий йилнинг 20 июнидан 10 июлига қадар Маданият вазирлигининг телеграмдаги @mvforbot махсус танловлар боти орқали қабул қилинади.

Фестиваль ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан 4 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Бундан ташқари, ғолиб деб топилган иштирокчиларга йўналишлар бўйича таниқли маданият ва санъат вакиллари билан бир марталик дуэт, ҳамкорликдаги ижодий ишни амалга ошириш имконияти берилади.

Фестиваль якунига кўра, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими 2020 йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида тантанали равишда ўтказилади.

Шошилинг! Машҳурлик сари илк қадамлар сизники бўлиши мумкин.

Танлов жараёнлари билан боғлиқ барча маълумотлар @madaniyatvazirligi расмий телеграм канали орқали бериб борилади.

Манба: ЎзА

Поделиться