Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззах шаҳрида “Ёш дастурчилар” Биринчи форуми ўтказилди

2020-06-18 | Технологиялар

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳар кенгаши ҳамда маҳаллий дастурлаш корхоналари вакиллари томонидан ҳамкорликда “Ёш дастурчилар” Биринчи форуми ташкил этилди.
 

Форумда 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган Жиззах шаҳридаги фрилансерлар, дастурлашга ихтисослаштирилган ўқув марказлари тингловчилари ҳамда ҳаваскорлардан иборат 40 нафар ёшлар иштирок этишди. Веб ва мобил иловалар, график дизайн йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг тақдимотлари ўтказилди.
 
Форумда доирасида таъкидланланганидек, ахборот технологиялари соҳасида келгусидаги йирик лойиҳаларни амалга оширишга замонавий дастурчилар тайёрлашни жадаллаштириш орқали эришиш мумкин. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган “Бир миллион ўзбек дастурчилари” (“One Million Uzbek Coders”) лойиҳаси бу йўналишдаги энг муҳим қадамдир. Бугунги кунда ушбу лойиҳа доирасида машғулотлар uzbekcoders.uz ўқув портали орқали олиб борилмоқда.
 
Унда энг машҳур тўртта талабгор мутахассисликлар бўйича бепул видео курслар ўзбек тилида субтитрлар билан тақдим этилган, жумладан маълумотларни таҳлил қилиш, “андроид” иловаларини ишлаб чиқиш, веб-иловаларни ва дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш.
 
Бугунги кунда дунё миқёсида ахборот технологиялари, дастурлаш, график дизайн каби йўналишларнинг ривожланиш тенденсияси қиёфасида ушбу йўналишларга бўлган талаб ва малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ҳам ошиб бормоқда.
 
Форум давомида Жиззах вилоятига ташриф буюрган IT-Парк чет эллик маслаҳатчиси Джаярам Партхасарти, Вазирликнинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда дастурлаш корхоналари мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни баҳолаб бордилар.
 
Форум якунида “Энг яхши веб илова”, “Энг яхши мобил илова”, “ Энг яхши график дизайн” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. Форум ташкилотчилари томонидан ғолиб ва иштирокчиларга махсус диплом ва ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.
 
Ушбу форум ягона IT-жамиятни яратиш, истеъдодли ёшларни жамлаш, учун яна бир яхши имконият вазифасини бажарди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться