Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Картошкачиликка ихтисослашган ҳудудларда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

2020-06-15 | Иқтисодиёт

Президентининг 2020 йил 6 майдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4704-сонли қарорига биноан, жорий йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманларини истеъмол ва уруғлик картошка жумладан, унинг супер элита, элита авлодларини етиштиришга ихтисослаштирилган туманларига айлантириш вазифаси белгилаб берилган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан  ушбу туманларда 2020 йил ҳосили учун қўшимча равишда  5 минг 100 гектар майдонда такрорий экин сифатида картошка экиш режалаштирилди. Хусусан, Китоб туманида ғалладан бўшайдиган 1 минг 200 гектар майдонга картошка етиштириш белгилаб олинди.  Энг муҳими, ушбу туманда картошкачиликнинг ҳадисини олган, такрорий экин сифатида картошка экиб, бошқа экинлардан кўра, 4-5 баробар юқори даромад оладиган деҳқонлар кўпчиликни ташкил этади.

Китоб туманидаги “Чилзийнати” фермер хўжалиги раҳбари Азамат Умаров ана шундай деҳқонлар сирасига киради. Фермер ҳар йили ғалладан бўшаган 3-4 гектар майдонга картошка экиб, гектаридан 30-35 тоннагача ҳосил кўтармоқда. Қолаверса, октябрь ойи охирида  картошка ҳосилини йиғиштириб олгач ўрнига ўз вақтида яна ғалла экиб юқори даромад олиб келмоқда. Ферма раҳбари ерни тилини тушинадиган ва деҳқончилик сирларини яхши биладиган деҳқонлардан ҳисобланади.

Бугунги кунда, вилоятнинг ихтисослашган туманларида такрорий экин сифатида картошка экиш ишларига пухта ҳозирлик кўрилмоқда.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг вилоят бошқармаси ва Китоб тумани бўлими ҳамда “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК вилоят филиали мутахассислари томонидан фермерлар ўртасида юқоридаги Қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, картошка етиштирувчи фермер хўжаликларига берилаётган имтиёзлар ва қулайликлар борасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудди шунингдек, “Ўзагроинспекция”нинг вилоят ва туман инспекторлари томонидан аҳолини арзон картошка маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, белгиланган тарзда сифат кўригидан ўтказилган ҳамда мувофиқлик сертификатига эга бўлган, хорижий ва маҳаллий уруғликлар экилиши,  уруғлик картошкаларнинг сифати, унинг қандай сақланаётганлиги ҳамда мувофиқлик сертификатига эга бўлган уруғликларни экилиш ва кафолатли уруғлик етказилиши бўйича назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, таъминотчи корхоналарнинг мувофиқлик сертификатларини ўз вақтида олишлари учун инспекторлар томонидан амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Картошкачилик билан шуғулланишни мақсад қилган тадбиркорлик субъектларига уруғлик ва истеъмол учун картошка етиштириш, ундан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, маҳсулотнинг сифатли сақланишини таъминлаш ҳамда нобуд бўлишининг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу каби пухта ўйланган ва узоқни кўзлаб амалга оширилаётган чора-тадбирлар аҳолига узлуксиз, арзон нархларда картошка етказиб беришда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзагроинспекциянинг Қашқадарё вилоят бошқармаси

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

Поделиться