Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, сенатор, тиббиёт фанлари доктори Элмира Боситхонованинг муносабати

2020-06-11 | Жамият

Малъумки, бутун дунёда инсоният учун умумий бир синов даври кечмоқда. Коронавирус пандемияси тиббиёт тилида айтганда, ўз геометрик прогрессиясида тарқалиб, одамларни безовта қилмоқда.

Афсуски, дунёнинг кўп давлатлари қаторида Ўзбекистон халқи ҳам бу синовдан четда қолмади. Яратганнинг бу каби синовларидан миллати, тили ва динидан қатъи назар ҳеч ким ва ҳеч бир ва ҳатто қудратлиман деган давлатлар ҳам ҳимояланмаган.
 
Бугун эпидемиологик вазият юмшагандек бўлсада, бутун дунёда унинг қайтиш тўлқини хавфи ҳам йўқ эмас. Вазият сабаб ҳатто мусулмон оламининг кўнгиллар интилувчи, дийдори ошиқтирувчи Маккаи мукаррамага зиёратлар ҳам чегараланди. Шунинг ўзи ҳам хавф кўламини белгилаб беради.
 
Аёл жасорати, унинг оқилона чоралари, тартиб ва интизом, қоидаларга амал қилиш фазилати, ён-атрофидагиларга меҳрибонлик билан ёндашуви, унинг қанчалар шафқатли бўлмасин халқи, оиласи, фарзандлари бошига иш тушганда қатъий ва мустаҳкам қарорлар қабул қилиб, жипслаша олиши бугунги шароитда қўл келмоқда.
 
Пандемия даврида биз аёллар қуйидагиларни янада чуқурроқ англамоқдамиз:
 
- Мураккаб вазиятда оддий соғлом турмуш тарзига ва карантин тартибига риоя этиш билан инсон ўзини ҳалокатдан асраб қолиши мумкинлигини тушиндик;
 
- Биз оддий, кичик, маиший, глобал бўлмаган деб баҳолаган омилларимиз аслида, умуммиллат ва умуминсоният саломатлигини сақлашда катта роль ўйнашини англадик! Биз қаерда яшамайлик бир-биримизга боғлиқлигимизни, бутун инсоният ўзаро кўринмас ришталар билан боғлиқ эканини ҳис этдик!
 
- Кутилмаган ўзгаришларни, янгиланиш ва зарбларни қабул қилишдан қўрқмасликни ўргандик!
 
- Оила даромадини оширишнинг янги шароитдаги йўлларини топишни ўргандик!
 
- Биз ОНАлар, АЁЛлар вирусдан хабарсиз, ўз ҳаёлида ўйинчоқ ўйнашни, мультифильм кўришни орзу қилиб турган болажонларимиз, эндигина барқ уриб ҳаётга кириб келаётган фарзандларимизнинг келажаги учун ўз куч ва салоҳиятимизни сафарбар қилишимиз шартлигини яна бир бор ёдга олдик!
 
- Болаларимизга Яратган берган жисму жонни, соғликни, она-табиатни, она сайёрамизни асраш ИНСОНнинг вазифаси эканини уқтирдик!
 
Мен ишонаман, Яратганнинг Ўзи аёл зотига берган энг кучли фазилатларимизни, дуоларимизни, куч ва ғайратимизни шу кунларда омон-эсон ўтиб олишга, синовни енгиб байрамли кунларга етажакмиз!

Манба: ЎзА

Поделиться