Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Республикамизда 2020 йил ҳосили учун етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳолати
2020-06-03 | Иқтисодиёт
Юртимиздаги бошоқли дон экинлари парвариши 2020 йил ҳосили учун етиштирилаётган бошоқли дон экинлари
Суғориладиган ғалла майдонларининг гектаридан ўртача 71 центнердан жами 7 миллион тоннадан ортиқ бошоқли дон етиштириш режалаштирилган.
Жорий йилда кузги бошоқли дон экинларини етиштиришда Ҳукумат томонидан 3,6 трлн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига ўз вақтида етказиб берилди.
2020 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини ўз вақтида экишга ер тайёрлаш ва экиш бўйича кунлик графиклар ишлаб чиқилди. Шунга мувофиқ, 150 туманнинг 2006 та ҳудудларида 35 мингдан ортиқ фермер хўжаликларида ғалла экиш белгилаб олинди.
Республика бўйича кузги бошоқли дон экинларини ўз вақтида сифатли экиш ишларини амалга ошириш учун 2019 йил 15-20 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда соҳа олим ва мутахассислари томонидан кўргазмали амалий семинарлар ўтказилди.
Кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ишлари очиқ майдонларда 15 августдан, ғўза қатор орасида биринчи пахта терими якунлангандан сўнг пешма-пеш ер тайёрлаш ишларига киришилди.
Жорий йил мавсумида кузги бошоқли дон экинларини экиш ишларини амалга ошириш мақсадида жами 2679 та отрядлар ташкил қилинди ва ушбу отрядларга 2457 нафар агроном мутахассислар, 1115 та ёқилғи тарқатиш шохобчалари, 1523 та минерал ўғит тарқатиш шохобчалари, 910 та уруғлик дон тарқатиш шохобчалари ва 1136 та сув истеъмолчилар уюшмаси вакиллари ҳамда 2204 та ер тузувчи, 19 мингдан ортиқ механизаторлар ва 1890 та ички ишлар ходимлари бириктирилди.
Экилган ғалла майдонлар пешма-пеш суғорилди ва тўлиқ кўчат ундириб олинди. Ғалла майсаларининг қишловга туплаган ҳолда кириши учун ноябрь ойида гектарига 100 кг.дан азотли минерал ўғитлар билан озиқлантирилиб, суғорилди ҳамда қишловга тўлиқ тўплаган ҳолда киришига эришилди.
Ғалла майдонларида кузги ва қишги агротехник тадбирларни амалга ошириш мақсадида соҳа мутахассис ҳамда олимларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилди ва жойларда амалга оширилаётган тадбирларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Соҳадаги олим ва мутахассисларнинг тавсияларига асосан экилган ғаллани тўлиқ тўплатиб олиш мақсадида январь ойида ҳар гектарига 100 кг.дан азотли минерал ўғитлар билан озиқлантирилди ва “чилла суви” берилди. Бунинг натижасида 1 млн 78 минг гектар ғалла майдонлари туплашига эришилди.
Республика бўйича 647 минг гектар ғўза қатор ораларига экилган ғалла майдонлари ғўзапоялардан тозаланди, 238 минг дона шарбат ўралар қазилди, чорва пайҳонгарчилига қарши 10 минг км масофада четан тўсиқлар ўранатилди.
Республикада 2020 йил ғалла ҳосили учун соф ҳолда жами 269,3 минг тонна (1 трлн 444 млрд. сўмлик), ҳар гектарга физик ҳолда ўртача 724 кг.дан азотли минерал ўғитлар ажратилди.
Жорий йил 1-15 февраль кунлари гектарига 200 кг/дан биринчи, 1-10 март кунлари гектарига 300 кг/дан иккинчи ва 1-15 апрель кунлари гектарига 200 кг/дан учинчи азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари ўтказилди ҳамда пешма-пеш шарбат усулда суғориб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йил 10 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2020 йил ҳосили учун экилган ғалла ҳосилдорлигини ҳар гектарида қўшимча 20 центнерга кўпайтириш ҳамда 70 центнердан кам бўлмаган миқдорда бошоқли дон ҳосилини олиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди.
Мазкур топшириққа асосан, ғалла парвариши бўйича апрель ойида “зарбдор 30 кунлик” эълон қилинди ва бир қатор муҳим агротехник тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, ғаллани азотли минерал ўғитлар билан қўшимча 150 кг/дан озиқлантириш, икки марта баргидан суспензия сепиш тадбирини амалга оширилди ҳамда бегона ўтларга қарши гербецидлар билан тўлиқ бир марта, “занг” касаллиги ва зараркунандаларга қарши икки марта фунгицидлар билан кимёвий ишлов ўтказилди.
Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда республика бўйича ғалла майдонларида мўлжалдаги режалаштирилган ғалла ҳосили етиштирилди. Эндиги вазифамиз ушбу етиштирилган ҳосилни ўз вақтида нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олишни ташкил этишимиз керак бўлади.
Ҳудудларда экилган ғалла навларининг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 30 майдан, Бухоро, Тошкент ва Андижон вилоятларида 5 июндан, Навоий, Сирдарё, Наманган ва Фарғона вилоятлари 10 июндан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида
Бу йил ғалла ўрим-йиғимини қисқа муддатларда, нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида ҳудудларда 3 минг 159 та ўрим-йиғим отрядлари ташкил этилди.
Ташкил этилган ғалла ўриш отрядларига, 3 минг 712 та ғалла ўриш комбайнлари, (шундан, 2020 йилда 220 та янги комбайнлар сотиб олинган)
Ғалла ўрим-йиғим мавсумида комбайнларнинг бетўхтов ишлашини таъминлаш мақсадида 15,2 млрд. сўмлик эҳтиёт қисмлар заҳираси яратиш режалаштирилган.
Ғалла ўрим-йиғими бўйича тезкор маълумот
Жорий йил 30 майдан Сурхондарё вилоятининг Ангор, Қизириқ, Шеробод, Бандихон, Жарқўрғон, Қўмқўрғон, Шўрчи, Музробод, Термиз, Қашқадарё вилоятининг Миришкор, Ғўзор, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Ховос, Баёвут, Сайхунобод, Оқолтин, Сирдарё ва Гулистон туманларида ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги