Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Картошкачиликни ривожлантиришда «Долзарб 15 кунлик» аҳамияти

2020-05-18 | Иқтисодиёт

 Айни пайтда Республикамизнинг барча ҳудудларида “Ўздавкарантин” инспекцияси томонидан “Долзарб 15 кунлик” тадбирлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилоятида ҳам мазкур тадбир доирасида Инспекциянинг агроном-инспекторлари томонидан барча фермер ва деҳқон хўжаликлари, боғ-роғлар ҳамда аҳоли томорқаларида етиштирилаётган маҳсулотларни турли зараркунандалардан асраш, пировардида ички бозор талабларини тўлиқ қондириш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни янада ривожлантириш мақсад қилинган. Шунингдек, “Долзарб 15 кунлик” доирасида вилоятнинг барча туманларидаги иссиқхоналар ва дала майдонларига хавф солувчи зараркунандаларга қарши 7 хил турдаги 2000 дона феромон тутқичлар ўрнатилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мониторинг натижасида аниқланган зараркунандалар ва турли бактериал касалликларга қарши биологик кураш чораларининг татбиқ этилаётгани ижобий самара бермоқда.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, жорий йилнинг 6 май куни Президентимизнинг “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва унинг уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, эндиликда Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жомбой, Тойлоқ, Самарқанд, Ургут туманлари истеъмол ва уруғлик картошка, жумладан, унинг супер элита, элита авлодларини етиштиришга ихтисослаштирилади. Булунғур туманининг Фозил Йўлдош, Ҳамид Олимжон, А.Махсумов, Навоий номли ва Килдон маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда уруғлик картошканинг “супер элита” авлодини етиштиришга ихтисослаштирилади. Бу ўз навбатида, Самарқанд вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси мутахассисларига алоҳида маъсулият юклайди.

Шундан келиб чиқиб, инспекциянинг агроном-инспекторлари томонидан Самарқандда етиштирилаётган истеъмол ва уруғлик картошка маҳсулотларини турли зараркунандалардан, хусусан, колорадо қўнғизи, картошка куяси, симқуртлар ва сохта симқуртлар, ширалар, оққанотлар, тамаки трипси, ўргимчак кана, ғовакловчи пашшалар, занг касалликларидан асраш мақсадида карантин тадбирлари олиб борилмоқда. Тадбир жараёнида соҳанинг малакали мутахассислари томонидан турли зараркунанда ҳамда бактериал касалликларга қарши курашиш учун барча чоралар кўрилиб, деҳқон ва фермерларга керакли тавсиялар бериб борилмоқда.

Жумладан, колорадо қўнғизига қарши курашишда пуркаш йўли билан Моспилан, Циракс, Регент, Адонис ва Конфифор ҳамда бошқа кимёвий воситалардан фойдаланилаяпти. Бу орқали картошкачилик тармоғида маҳсулот етиштириш ҳажмини бир неча баробарга ошириш режалаштирилган. Сирасини айтганда, “Долзарб 15 кунлик” доирасида вилоятда олиб борилаётган бу каби самарали ишлар барча давлатларда озиқ-овқат етишмовчилиги юзага келаётган бугунги шароитда мамлакатимиз бозорларидаги ички талабни тўлиқ таъминлаш билан бирга, экспорт ҳажмининг ошишига хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Поделиться