Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навбаҳор ва Баҳористонни боғловчи понтон кўприк барпо этилди

2020-05-16 | Хавфсизлик соҳаси

Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омборида юзага келган тўғон ўпирилиши оқибатида фуқароларнинг уйлари ҳамда томорқаларига шикаст етди. Хусусан, аҳоли яшаш пунктларини ўзаро боғлаб турган йўллар ва айрим кўприклар яроқсиз ҳолга келди. 

Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида Мудофаа вазирлиги муҳандислик қўшинлари понтон кўприкчилар взводи ва Шарқий ҳарбий округ муҳандислик техник отрядининг шахсий таркиби мавжуд вазиятни ўрганиш ва йўлларни таъмирлаш мақсадида воқеа жойига биринчилар қаторида етиб борди.

Тошқинда вилоятнинг Мирзаобод тумани, Навбаҳор ва Баҳористон маҳалла фуқаролар йиғинини ўзаро боғлаб турган 50 метрдан ортиқ кўприкнинг икки чети сув тошқини сабабли ўпирилиб тушган. Натижада иккинчи томонга ҳаракатланишнинг мутлоқа имкони бўлмай қолди. Фуқароларга ўз уйларидан хабар олишлари учун қарийб 150 км масофани айланиб ўтишга тўғри келаётганди. Вазиятни ўнглаш, муаммони бартараф этиш мақсадида юрт ўғлонлари зарарланган кўприк ва йўл қисмларини тезлик билан тиклаш ишларини бошлаб юборди.

Даставвал юқори сув оқиши натижасида ернинг бўшаб қолган жойлари техникалар воситасида тозаланди. Шундан сўнг очилган жой текисланди ҳамда тош ва қумлар ётқизилди.

Ҳарбий хизматчилар анҳор устига суний кўприк, яъни пантон кўпригини барпо этиш учун ишга киришдилар. Белгиланган нуқтага олиб келинган понтонларни автомашинанинг ўз сувга ташлайди. Муҳандислар эса тезлик ва аниқлик билан ҳаракатланиб, понтон ёнларини бир-бирига мустаҳкамлашлари даркор.

     

Шундай қилиб Навбаҳор ва Баҳористон аҳоли яшаш пунктларини бир-бири билан боғлаш учун вақтинчалик понтон кўприги ётқизилди. Юк машиналарини ҳам кўтариш имкониятига эга бўлган ушбу муҳандислик иншооти ишга тушиб, махсус техникалар колоннаси ва шахсий таркибнинг ҳамда фуқароларни нариги қирғоққа хавфсиз ўтиши таъминланди.

Сирдарёлик юртдошларимизга яқиндан кўмак бераётган Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кўрсатаётган матонат, ғайрат ва шижоат сабаб одамларнинг ҳаёт даражаси яна ўз изига тушмоқда.

Шоҳруҳ САИДОВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти мухбири

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться