Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Биродар Абдураимовни табриклаймиз!

2020-05-14 | Спорт

Бугун ўзбек футболининг ёрқин вакилларидан бири Биродар Абдураимов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Абдураимов Биродар Ҳасанович 1943 йил 14 май куни Тошкентда таваллуд топган. Футболчилик фаолияти давомида “Пахтакор” ва ЦСКА (Москва) клубларидаги ёрқин ўйинлари билан нафақат ўзбек, балки ўз даврида Собиқ Иттифоқ футбол мухлислари кўнглини забт этган.

Биродар Ҳасанович фаолияти давомида 100 дан ошиқ гол уриб, ўтган асрда таъсис этилган Григорий Федотов клубига (Собиқ Иттифоқ клублари таркибида 100 дан ошиқ гол урган футболчилардан иборат рамзий клуб) аъзосига айланди. 1968 йил рақиблар дарвозасини 22 бор ишғол қилиб, СССР чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди. ХХ асрда ўзбек футболининг энг яхши ўйинчиларидан бири деб тан олинган.

У кишининг мураббийлик фаолияти ҳам футболимиздаги ёрқин саҳифалардан бирини яратди. 1994 йил Хиросимада ўтган Осиё ўйинларида жамоамизга айнан Рустам Акрамов ва Биродар Абдураимов мураббийлик қилишган эди.

Биродар Ҳасановичнинг хизматлари давлатимиз томонидан ҳам муносиб тақдирланган ва у турли йилларда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи», «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонлари ва “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бугун 77 ёшни қарши олаётган Биродар Абдураимовни табриклаб, у кишига узоқ умр, мустаҳкам саломатлик тилаб қолади.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться