Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Франкфурт-Майнда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига Қуръон тиловат қилинди
2020-05-09 | Жамият
ФРАНКФУРТ-МАЙН. 9 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ушбу шаҳардаги марказий қабристонда уруш қурбонлари хотирасига атаб ўрнатилган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ватандошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, қуръон тиловат қилинди.
Буюк ғалабанинг 75 йиллиги коронавирус пандемияси сабабли Германияда ҳам марказлашмаган тарзда ўтказилмоқда.
Мазкур ёдгорлик мажмуасига МДҲ давлатларининг Франкфурт-Майндаги консуллик муассасалари ходимлари уруш қурбонлари хотирасини ёд этиш мақсадида якка тартибда ташриф буюрмоқда.
Франкфурт-Майн шаҳридаги марказий қабристонда Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган 50 га яқин совет аскарининг қабрлари сақланиб қолган. Улар орасида ўзбекистонлик аскарлар ҳам бор.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги