Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миллий гвардиячилар бойсунлик Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларини шарафлади

2020-05-09 | Жамият

9 май –Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари Бойсун туманида яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари уйида бўлиб, уларни байрам билан табриклади. 

Айни пайтда тоғли туманда олти нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси осуда ҳаёт кечирмоқда. Уларнинг энг ёши кичиги инкобадлик 94 яшар Мажид бобо Норқобилов, ёши улуғи Кўлқамиш маҳалласида истиқомат қилаётган 103 ёшдаги Тожи бобо Бозоровдир. Уруш даҳшатлари ва ундан кейинги тикланиш йиллари қийинчиликларини бошдан ўтказган пиру-бадавлат отахонларнинг серқирра ҳаёти айни пайтда ёш авлод учун ибрат мактаби вазифасини ўтамоқда.
 
 
Бугунги озод ва обод турмушимиз йўлида жасорат кўрсатган собиқ жангчилар осайишта ҳаётимиз посбонларига уруш ва ундан кейинги оғир йилларни ёдга олиб, хотираларини сўзлаб берди. Жанг майдонларида мардларча ҳалок бўлган сафдошларини эслади. Бугунги осойишта, обод ва тўкин ҳаёт уларнинг ёшига ёш қўшаётганини фахр билан тилга олди. Давлатимиз раҳбари амалга ошираётган кенг қамровли эзгу ишларга ривож, мамлакатимизга хотиржамлик тилаб, дуога қўл очди.
 
Ҳарбий хизматчилар Ватанимиз тинчлиги учун мардларча жанг қилган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг ҳар бирига самимий миннатдорлик билдириб, бошқарма бошлиғи, подполковник Ш.Саидовнинг ташакурномаси ва совғаларини топширди.
 
Шунингдек, байрам арафасида Ўзбекистон Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Кўлқамиш маҳалласида яшаётган 103 ёшдаги Тожи бобо Бозоров хонадонини таъмирлаб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси кўнглига бир олам қувонч улашди. 
 
 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться