Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатларда сабзавот ва дон маҳсулотларига импорт божи бекор қилинди

2020-04-23 | Иқтисодиёт

Евроосиё Иқтисодий Комиссияси кенгашининг 2020 йил 1 апрелда қабул қилинган айрим сабзавот ва дон маҳсулотларига импорт божларини олиб ташлаш тўғрисидаги қарори 18 апрелдан кучга кирган.

Бож олинмайдиган маҳсулотлар рўйхатига картошка, сабзи, карам, пиёз, саримсоқ, қалампир, гречка, узун донли гуруч, жавдар, болалар учун тайёр озуқалар, шунингдек она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар ва шарбатлар ишлаб чиқариш учун хом ашёлар киради.

Ушбу маҳсулотлар 2020 йил 30 июнгача ЕОИИ мамлакатлари Божхона иттифоқининг ягона божхона ҳудудига олиб кирилганда божхона тўловларидан озод қилинади.

Аввалроқ, Евроосиё Иқтисодий комиссияси кенгаши COVID -19 пандемиясини ҳисобга олган ҳолда, пиёз, саримсоқ, шолғом, жавдар, гуруч, гречка, тариқ, ёрма сингари маҳсулотларни ЕОИИдан олиб чиқишни тақиқлашга қарор қилгани эълон қилинган эди. "Тақиқловнинг киритилиши санитария-эпидемиологик вазият ёмонлашган даврда маҳсулотларни аҳолига етарли миқдорда таъминланишига имкон беради", дейилганди шу ҳақдаги хабарларда.

Маълумот ўрнида, мамлакатимизда 2020 йилнинг 31 декабрига қадар зарур озиқ-овқат ва тиббий-гигиеник воситалар импорти ноль қийматда солиққа тортилади.

Манба: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси

Поделиться