Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳурматли элeктр энергияси ва табиий газ истеъмолчилари!
2020-04-22 | Технологиялар
Шуни инобатга олиб, ҳар бир оиланинг электр энергияси ва газ билан узлуксиз таъминланиши учун минглаб энергетиклар санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ҳар куни ўз иш жойларида, зарур бўлганда эса, кун бўйи ишламоқлар.
Бу бугунги кунда барча зарур санитария-эпидемиология талабларига жавоб берадиган, ҳар бир оилада овқат тайёрлаш, болалар билан онлайн дарслар ўтказиш, катталарнинг масофадан ишлаши учун – бир сўз билан айтганда, сизнинг уйда бўлишингиз учун зарур шароитларни яратишда энергетикларнинг хизмати беқиёс.
Мамлакатимизда карантин шароитида истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан қарздорликлари ошиб кетиши оила бюджети учун ноқулайликлар туғдириши мумкин. Шуни инобатга олиб, эътиборингизни бугунги кунда истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни онлайн тўлаш имконияти мавжудлигига қаратмоқчимиз.
Ҳурматли истеъмолчилар! Фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (Upay, Click, Payme, Paymo, Paynet, My Uzcard) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга оширишингиз мумкин.
Электр энергияси ва газ таъминоти тизими ходимлари томонидан ҳар бир оила учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган, шу жумладан режалаштирилган капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ ишлар давом этмоқда. Бизнинг умумий саъй-ҳаракатларимиз ҳар биримизга ушбу вақтга муносиб туришимизга, оиламиз ва дўстларимизнинг соғлиғини сақлаш учун қўлимиздан келганини қилишга имкон беради. Ўзингизни асранг!
Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги