Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазирлигининг ахбороти

2020-04-21 | Жамият

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 86 411 та ҳолат аниқланган. 

Улар:

- Тошкент шаҳрида – 15 900 та ҳолат; 

- Фарғона вилоятида – 13 847 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 12 845 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 7 526 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 5 818 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 5 488 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 4 914 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 4 780 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 3 391 та ҳолат; 

- Қорақалпоғистон Республикасида – 3 137 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 2 779 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 2 615 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 2 589 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 782 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, 20 апрель куни Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Алишеробод” маҳалласида яшовчи 1982 й.т. Рустам Р., Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, “Янгиобод” маҳалласи, Юлдуз кўчасида яшовчи 1981 й.т. Қудрат Х., “Дўстлик” маҳалласи, Тошкент кўчасида яшовчи 1994 й.т. Бекзод Ш., Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, “Кўктепа” маҳалласида яшовчи 1987 й.т. Ойбек У., Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, “Саврак” маҳалласи, Бухоро кўчасида яшовчи 1984 й.т. Эркин С., Ромитан тумани, “Миришкор” маҳалласида яшовчи 1992 й.т. Фатхулла Ф., Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, Тинчлик кўчасида яшовчи 1969 й.т. Гайрат Ш., Беруний тумани, “Хоразм” маҳалласида яшовчи 1989 й.т. Бахтиёр А.лар жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

20 апрель куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, “Абай” маҳалласида яшовчи 1990 й.т. Ергали Р., Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Жума шаҳарчаси, А.Бухорий кўчасида яшовчи 1979 й.т. Шерали Х.лар рухсатномасиз ўз транспортида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.

20 апрель куни Тошкент шаҳар, Шайҳонтохур тумани, Илдам кўчасида яшовчи 1977 й.т. Нодир П., М.Улуғбек тумани, Ш.Бурхонов кўчасида яшовчи 1962 й.т. Фарход П., Жиззах вилояти, Арнасой тумани, “Ғолиблар” қишлоғи, Тошкент кўчасида яшовчи 1988 й.т. Шерзод А., “Ғ.Ғулом” маҳалласи, А.Темур кўчасида яшовчи 1993 й.т. Рустам С.лар ўз велосипедида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипедлари жарима майдончасига жойлаштирилган.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.

Ж.й. 21 апрель соат 09:00 ҳолатига

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться