Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Япония стратегик ҳамкорликни давом эттиради

2020-04-21 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков ва Япония Бош вазир ўринбосари – молия вазири Т. Асо иштирокида видеоконференция ўтказилди.

Мулоқот кун тартибида 2019 йилнинг декабрь ойида Японияга юқори даражадаги ташриф якунида эришилган икки томонлама келишувлар асосида инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда унинг истиқболлари муҳокама қилинди. Дунёдаги ҳозирги иқтисодий вазиятда умумий ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тизимли ишларни давом эттириш устуворлиги таъкидланиб ўтилди.

Қишлоқ хўжалиги, кимё ва энергетика тармоқларида алоҳида лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ долзарб масалалар батафсил кўриб чиқилди. Ишга туширилган лойиҳалар доирасида аниқ чора-тадбирлар ва таклифлар ишлаб чиққан ҳолда белгиланган тартибдаги процедураларни тезлаштириш учун идоралараро ҳамкорлик механизмлари ҳам кўриб чиқилди.

Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш ва пандемиянинг иқтисодий оқибатларини бартараф этиш доирасида Япония ҳукуматининг Ўзбекистонга молиявий қўллаб-қувватлаш истиқболлари, шунингдек, қўшма инвестиция лойиҳалар доирасидаги кейинги қадамларни амалга ошириш учун Япония молия институтларининг қўшимча маблағларини жалб қилиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Япония ҳукуматига тест-тизимлари ва вирусга қарши воситалар шаклида илгари кўрсатилган гуманитар ёрдами учун миннатдорчилик билдирилди. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларини зарурий асбоб-ускуналар – ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари (ЎСШ) ва полимераза занжири реакцияси (ПЗР) билан жиҳозлаш мақсадида яқин кунларда Япония ҳукуматининг грант маблағларини жалб қилиш истиқболлари ишлаб чиқилади.

Япониянинг инвестициялари иштирокида инфратузилмани такомиллаштириш ва саноат салоҳиятини оширишга йўналтирилган Ўзбекистондаги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кейинги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди. Ушбу йўналишдаги ишлар вазирлик ва идоралар раҳбарлари даражасида ҳамда икки мамлакат экспертлари ва мутахассислари ўртасида видеоконференциялар шаклида фаол давом этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться