Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент тиббиёт академияси клиникасида бир йўла 21 нафар бемор буткул соғайди

2020-04-20 | Соғлиқни сақлаш

Дунёнинг аксарият давлатлари аҳолисининг қай даражада ҳамжиҳат, бардошли ва тадбирли эканини синовдан ўтказаётган коронавирус пандемияси соғлиқни сақлаш соҳасига қаратилаётган эътиборни янада кучайтириш лозимлигини кўрсатди. Шу боис юртимизда ушбу йўналишда тезкор ва самарали чораларни кўрмоқда.

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, айни синовли дамларда халқимизнинг бир ёқадан бош чиқариб, ҳаракат қилаётгани, айниқса, шифокорларимизнинг фидойилик билан кураш олиб бораётгани бугунги ва эртанги муваффақиятларимизга замин яратмоқда. 

Жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган 21 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайганларнинг 13 нафари чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келишган бўлиб, “Ботаника” санаторийси ҳамда Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган эди. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанишни бошлашган. Қолган 8 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 5 нафари эркак, 16 нафари аёллардир. Улардан 13 нафари пойтахтимиздан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, Фарғона ва Навоий вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида шу пайтга қадар 11 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 32  нафарга етди. 

Аҳамиятли томони, нафақат коронавирус инфекциясига чалинганлар, балки бутун аҳолининг умид кўзлари шифокорларда. Шундай жиддий масъулиятни зиммасига олган тиббиёт ходимлари эса жасорат ва шиддат билан қаҳрамонларча коронавирус балосига қарши курашишга киришиб, самарали натижаларга эришмоқдалар.

Бугун мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 36 нафарга етиб, жами 261 нафарни ташкил этмоқда. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться