Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазирлигининг ахбороти

2020-04-18 | Жамият

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 76 159 та ҳолат аниқланган. 

Улар:

- Тошкент шаҳрида – 13 635 та ҳолат; 

- Фарғона вилоятида – 11 893 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 11 136 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 6 730 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 5 269 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 4 976 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 4 303 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 4 290 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 3 115 та ҳолат; 

- Қорақалпоғистон Республикасида – 2 775 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 2 555 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 2 416 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 2 333 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 733 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, 17 апрель куни Самарқанд шаҳар, “Саттепо” мавзесида яшовчи 1990 й.т. Акбар Э., Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, “Қорасув” маҳалласи, Қорасув кўчасида яшовчи 1977 й.т. Панжи А.лар жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

17 апрель куни Жиззах вилояти, Арнасой тумани, “Бобур” маҳалласи, Ибн Сино кўчасида яшовчи 1989 й.т. Жасур Т., Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, “Бўз ёп” овулида яшовчи 1992 й.т. Атамурат Б., “Дурман” овулида яшовчи 1982 й.т. Шавкат У.лар рухсатномасиз ўз транспортида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.

17 апрель куни Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, “Жилвон” маҳалласи, “Чақар” қишлоғида яшовчи 1992 й.т. Сардор Э. карантин қоидаларини бузиб, рухсатномасиз автомашина бошқариб, 3 нафар фуқарони олиб юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

17 апрель куни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 26-мавзеда яшовчи 1984 й.т. Евгений С., Наманган вилояти, Косонсой тумани, Тошнур кўчасида яшовчи 1995 й.т. Бобур М.лар ўз велосипедларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипедлари жарима майдончасига жойлаштирилган.

17 апрель куни 13:00 ларда Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар, “Бунёдкор” маҳалласи, 4-дахада яшовчи 2000 й.т. Фаррух Ж. карантин қоидаларини бузиб, майда безорилик содир қилганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 ва 183-моддаларига асосан Ширин шаҳар Маъмурий ишлар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 

17 апрель куни Наманган вилояти, Поп тумани, “Чиғаноқ” маҳалласида яшовчи 1977 й.т. Тохиржон О. ва “Исковут” маҳалласида яшовчи 1989 й.т. Мовлитали К. маст ҳолда ҳимоя ниқоби тақмасдан, фуқаролар осойишталигини бузганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 ва 183-моддаларига асосан Поп тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

17 апрель куни Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, “Ўзбекистон” маҳалласи, Олмазор кўчасида яшовчи 1996 й.т. Шаҳзод Н. “Навоий” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Файз” деҳқон бозори ҳудудида ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, жамоат тартибини бузганлиги ҳамда рухсатномасиз автомашинада 3 тадан ортиқ йўловчини ташиганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддаларига асосан Қамаши тумани Маъмурий ишлар суди томонидан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

17 апрель куни Жиззах шаҳар, “Наврўз” маҳалласи, Ш.Рашидов кўчасида яшовчи 1990 й.т. Гулхаё Н. карантин қоидаларини бузиб, яшаш уйида туғилган кунини нишонлаш учун 4 нафар танишлари билан йиғин ўтказаётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик тортилган.

17 апрель куни 13:00 ларда Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар, “Фарҳод” маҳалласи, С.Рахимов кўчасида яшовчи 1988 й.т. Умид А. карантин қоидаларини бузиб, майда безорилик содир қилганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 ва 183-моддаларига асосан Оқолтин тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

17 апрель куни Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, “Соҳибкор” маҳалласида яшовчи 1988 й.т. Абдуллахон А. карантин қоидаларига амал қилмасдан, туғилган кун тадбири ташкил қилиб, яшаш уйида 11 нафар фуқароларни йиғиб ўтирганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

17 апрель куни Тошкент вилояти, Бекобод тумани, “Ўзбекобод” маҳалласида яшовчи 1970 й.т. Эргашали М. карантин қоидаларини бузиб, ички ишлар ходимларини қонуний талабини бажармаганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасига асоасан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

17 апрель куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, 2/2-мавзесида яшовчи 1994 й.т. Аслиддин Т. жамоат тартибини бузганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.

Ж.й. 18 апрель соат 09:00 ҳолатига

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться