Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Янги тайинлов амалга оширилди
2020-04-18 | Иқтисодиёт
Нурқулов Абдумажит Алибекович пенсия ёшига тўлганлиги боис вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтказилди.
Шу кунга қадар Оқдарё тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Абилов Феруз Неъматуллаевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ушбу ўзгаришлар айни пайтда вилоят ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан тасдиқланди.
Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги