Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хушхабар: яна 204 нафар юртдошимизда касаллик аниқланмади

2020-04-15 | Соғлиқни сақлаш

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида карантин муддатини ўтаган 204 нафар фуқаро касаллик аниқланмаганлиги учун ўз уйига қайтди.

Жорий йил 30 март куни Қирғизистон Республикасидан Андижон вилоятига ўтган Андижон, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятларида яшовчи 204 нафар фуқаро Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосан карантинга олиниб, Шаҳрихон туманидаги 15-махсус мактаб-интернат ётоқхонасида 14 кун давомида тиббий кузатувда бўлди.
 
Карантин кузатувида бўлганлар учун зарур барча шароитлар яратиб берилди, уларнинг саломатлиги тиббиёт ходимлари томонидан доимий назоратда бўлди.
 
Белгиланган муддатдан сўнг улар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, махсус тест таҳлиллари олинди. Текширув ва таҳлиллар натижаларига кўра, уларнинг бирортасида ҳам касаллик аломатлари аниқланмади. Касаллик тарқатиш хавфи йўқлиги боис, ана шу фуқароларга ўз уйларига қайтиши учун рухсат берилди.
 
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар томонидан мазкур фуқароларнинг яшаш манзилларига соғ-саломат етиб олишлари учун барча шароитлар яратилиб, транспорт воситалари ажратилди.
 
 

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМУРЗОҚОВ (сурат)

Манба: ЎзА

Поделиться