Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

РАСМИЙ БАЁНОТ: Ўзбекистонда 1214 фуқаро коронавирус инфекциясига чалинган, 1 беморнинг аҳволи ўта оғир

2020-04-15 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков: 

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган беморлар сони 1214 нафарни ташкил этди. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 102 беморнинг 27 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи нисбатан оғир ва яна 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 100 бемордан 3 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланяпти.
 
Ҳурматли юртдошлар! 
 
Мамлакатимизда карантин тадбирлари давом этяпти. Ҳозирги вақтга келиб, 82 минг фуқаромиз карантин муддатини ўтаяпти. Уларнинг 22 мингдан ортиқроғи стационар шароитида, 60 мингдан кўпроғи уй шароитида карантинда турибди. Бундан мақсад, улар орасида касалликка чалинганларни эрта аниқлаш, касаллик манбаини жиловлашдир. Касаллик манбалари кўпаймаслиги учун сиз уйда қолинг, мулоқотлардан чекланинг, мулоқотга эҳтиёж туғилса, масофани сақланг ва бу каби мулоқотларни эсда сақлаб қолинг, керак бўлса ёзиб юринг. Негаки, касаллик манбаини жиловлашда эпидемиологик суриштирув ўта муҳим аҳамиятга эга. 
 
Карантин тадбирларига риоя этишимиз орқали эпидемиологик барқарорликни таъминлашимиз мумкинлигини ёдингиздан чиқарманг. Дунё ҳамжамиятида вазият мураккаблашиб бораётгани, юртдошларимиз орасида ҳам касалликка чалинаётганлар ортаётганини кўряпсиз. Шундай экан, ҳар бирингиз ҳушёр бўлинг!

Манба: ЎзА

Поделиться