Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ички ишлар вазирлигининг ахбороти
2020-04-14 | Жамият
Улар:
- Тошкент шаҳрида – 10 100 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 8 588 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 8 644 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 5 712 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 4 381 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 4 188 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 3 457 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 3 416 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 2 412 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида – 2 187 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 2 115 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 2 053 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 1 997 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 671 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.
Мисол учун, 13 апрель куни Навоий вилояти, Хатирчи тумани, “Чинобод” маҳалласида яшовчи 1982 й.т. Г.Б., Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, “Найман” маҳалласида яшовчи 1997 й.т. А.А., Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, “Олтиариқ” маҳалласи, У.Юсупов кўчасида яшовчи 1993 й.т. М.И., Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, “Халқобод” маҳалласида яшовчи 1977 й.т. И.Б., Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани, “Мўминқул" маҳалласида яшовчи 1998 й.т. С.М., Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой тумани, “Тазгара” овулида яшовчи 1983 й.т. Ж.М., Бўзатов тумани, “Кўк сув” овулида яшовчи 1996 й.т. Р.М.лар жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.
13 апрель куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчасида яшовчи 1963 й.т. В.Л. ўзининг хонадонида 1991 й.т. В.Г. ҳамда А.Ш.ларни йиғиб, спиртли ичимлик ичиб, карантин қоидаларини бузганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.
13 апрель куни Жиззах вилояти, Арнасой тумани, “Бобур” маҳалласи, Ф.Хўжаев кўчасида яшовчи 1974 й.т. О.Х. ва Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, “Кумидон” маҳалласида яшовчи 1996 й.т. О.К.лар рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.
13 апрель куни Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, “Тошкент” маҳалласи, А.Икромов кўчасида яшовчи 1980 й.т. Б.Т. ва Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, “Жўйнав” маҳалласи, “Жўйнав” қишлоғида яшовчи 1990 й.т Б.Ғ. рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад фуқаролар ташиб юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.
13 апрель куни Наманган шаҳар, Истиқлол кўчасида яшовчи 1992 й.т. К.А. жамоат жойида карантин қоидаларини бузиб, ниқобсиз ҳолда ўз велосипедида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипеди жарима майдончасига жойлаштирилган.
13 апрель куни Когон шаҳар, Амиробод кўчасида жойлашган “Амиробод қурилиш эффект” МЧЖ биносида карантин вақтида бир жойга тўпланиб, спиртли ичимлик ичиб, карантин қоидаларини бузганликлари учун Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида яшовчи 1983 й.т. М.Х., Р.Х., А.Б., Э.Р., Тонг кўчасида яшовчи 1984 й.т. А.М., Пиридастгир кўчасида яшовчи 1979 й.т. У.Х., Бурқут кўчасида яшовчи 1994 й.т. Ш.К., Ғиждувон тумани, “Қорахон” маҳалласи, “Дукак” қишлоғида яшовчи 1986 й.т. Ф.Х., Вобкент тумани, Шодлик кўчасида яшовчи 1981 й.т. Ш.Д. ва “Дўстлик” маҳалласи, “Работболо” қишлоғида яшовчи 1976 й.т. Б.Х.лар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.
13 апрель куни 14:20 ларда Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, “Нуробод” маҳалласи, Муқимий кўчасида яшовчи 1988 й.т. Ш.К. ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолатда майда безорилик содир қилганлиги учун, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 183, 187 ва 194-моддалари асосида маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий ишлар бўйича Сайхунобод тумани суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
13 апрель куни Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Боғчасарой кўчасида яшовчи 1995 й.т. Ф.Д. ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолатда майда безорилик содир қилганлиги учун, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 183, ва 194-моддалари асосида маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий ишлар бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
13 апрель куни Наманган вилояти, Поп тумани, “Чиғаноқ” маҳалласида яшовчи 1971 й.т. М.У. ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолатда майда безорилик содир қилганлиги учун, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 183, ва 194-моддалари асосида маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий ишлар бўйича Поп тумани суди томонидан унга нисбатан 1 115 000 сўм жарима жазоси белгиланган.
13 апрель куни Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар, Сайдалиев берк кўчасида яшовчи 1973 й.т. Ш.Ю. ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан карантин қоидаларини бузганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
13 апрель куни Тошкнт вилояти, Бўка тумани, “Равот” маҳалласида яшовчи 1984 й.т. Б.А. карантин қоидаларини бузиб, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 187-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
13 апрель куни Тошкент вилояти, Бекобод тумани, “Навоий” маҳалласида яшовчи 1977 й.т. Ғ.Х. карантин қоидаларини бузиб, мақсадсиз юрганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
12 апрель куни Жиззах шаҳар, “Ҳ.Олимжон” маҳалласи, Н.Қўшоқов кўчасида яшовчи 1997 й.т. Х.И. “Кимёгар” маҳалласида жойлашган ўзига тегишли бўлган караоке барда 5 нафар мижозларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
13 апрель куни Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, “Навоий” маҳалласи, С.Ахмад кўчасида яшовчи 1976 й.т. хусусий тадбиркор У.Ж. “Ойбек” маҳалласи ҳудудида жойлашган деҳқон бозоридаги умумий овқатланиш шахобчасида 2 нафар мижозларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
13 апрель куни 09:20 ларда Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, “Қорашох” маҳалласида яшовчи 1996 й.т. Б.Қ. карантин қоидаларини бузиб, жамоат жойида лотерея ўйинларини ташкил қилганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндошиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.
Ж.й. 14 апрель соат 09:00 ҳолатига
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги