Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Маҳаллаларда ҳам дезинфекция ишлари олиб бориляпти
2020-04-14 | Хавфсизлик соҳаси
Мамлакатимизда COVID-19 (коронавирус) пандемияси билан касалланганлар сонини кескин камайтириш ва унинг тарқалишига йўл қўймаслик учун ҳукумат томонидан қатъий чора-тадбирлар қўлланилмоқда.
Жумладан, куч тузалмалари томонидан аҳоли гавжум жойларда дезинфекция бўйича ҳамкорликдаги тактик-махсус ўқув машғулотлари ўтказилиб, улар доирасида катта ҳажмдаги ҳудудларда вирус инфекциясига қарши кураш олиб бориляпти.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ радиацион, кимёвий ва биологик муҳофаза бўлинмалари, шунингдек Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси таркибидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Нукус шаҳрининг маҳаллаларида ҳам тозалаш-дезинфекция ишларини олиб боришмоқда. Мана шундай кескин чоралар юртимизда пандемия тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишда қўл келади.
Дезинфекция тадбирлари доирасида ҳарбий хизматчилар аҳолини коронавирус инфекциясининг юқиш йўллари, ундан ҳимояланиш ва шахсий гигиена талабларини бажариш бўйича хабардор этиб, карантин қоидаларига риоя этишга чақиришмоқда.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати