Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
2020 йил апрель ойи пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди
2020-04-14 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан жорий йилнинг апрель ойи пенсия ва нафақа тўловлари учун талаб қилинган маблағлар 2020 йил 8 апрель санасига қадар тўлиқ молиялаштирилди.
Шунингдек, ишловчи фуқароларга пенсия ва нафақа тўловлари учун маблағлар корхона ва ташкилотларнинг талабномаларига асосан 13 апрелгача молиялаштириб берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси