Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирус инфекциясига қарши курашаётган яна бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ўрин алмашди

2020-04-12 | Соғлиқни сақлаш

Айни пайтда юртимиз бўйлаб минглаб тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашда, карантинда сақланаётган фуқароларни тиббий кузатувга олишда, ҳақиқий маънода, қаҳрамонлик кўрсатишмоқда.

Улар сафида пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасининг аҳил жамоаси ҳам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилишмоқда.

Бугун ушбу клиниканинг бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов томонидан чуқур миннатдорлик изҳор этилиб, юксак эҳтиром билан реабилитацияга кузатилди. Эндиликда улар ўрнида навбатдаги фидойи тиббиёт ходимлари фаолият бошлашади.

Шу ўринда эътироф этиш керакки, мазкур клиниканинг билимли ва матонатли жамоаси саъй-ҳаракатлари туфайли шу кунгача жами 37 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Тез фурсатларда ушбу клиникадан яна ўнлаб беморларнинг соғайиб чиқиши кутилмоқда. Айна пайтда бу ерда 112 нафар беморга шифокорлар томонидан кеча-ю кундуз халқаро стандартлар асосида, самарали даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

– Беморларнинг соғайиши йўлида клиникамизда бор маҳоратини ишга солиб, фидойилик кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг ўрни алоҳида, – дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор, Вирусология илмий-текшириш институти директори Эркин Мусабаев. – Даволаш жараёнида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Япония каби қатор давлатларнинг нуфузли мутахассислари тавсияларидан фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, юртимизнинг пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог каби етук мутахассислари билан телемулоқот ўрнатилиб, зарур тавсияларни олишаётгани ҳам шифокорларимизга қўл келмоқда. Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаётган вилоятларимиздаги тиббиёт муассасалари шифокорлари билан ҳам доимий мулоқотда бўлиб, тажриба алмашиб турибмиз.

Энг муҳими, оиласи, яқинлари, халқимиз учун ишда қолиб, коронавирус инфекциясига беморларни шифо улашишга интилаётган тиббиёт ходимлари ҳар қанча эътирофга лойиқ.

Мамлакатимиз Президентининг коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган қатор видеоселектор йиғилишларида, уч марта халқимизга йўллаган мурожаатларида ҳам шифокорларимиз меҳнатига алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, ушбу курашнинг олдинги сафларида чинакам жасорат ва матонат кўрсатаётган жонкуяр ва олижаноб шифокорларга чуқур миннатдорлик билдирдилар. Бу эътироф тиббиёт ходимларининг кучига куч қўшиши, эпидемия балосини аритишда янада фидойилик билан меҳнат қилишларида туртки бўлиши шубҳасиз. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться