Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЎЗКОМНАЗОРАТ: паспортингиз нусхасини ижтимоий тармоқлардан жўнатманг!

2020-04-10 | Технологиялар

Коронавирус пандемияси одамларнинг кундалик ҳаётига ўз таъсирини кўрсатмоқда, биз кўп ҳолларда онлайн манбалардан фойдаланамиз, ижтимоий тармоқларга кўп вақт сарфлаймиз, шунингдек, хизматлардан фойдаланиш учун турли сайтларда рўйхатдан ўтамиз.

Аҳолининг интернет тармоқларида фаоллиги ортиши, фирибгарлар ва жиноятчиларга қўл келмоқда. Кўпгина ОАВлар ва киберхавфсизлик бўйича нуфузли компаниялар фойдаланувчилар учун аянчли оқибатларга олиб келадиган рақамли фирибгарлик ҳодисалари ҳақида тез-тез гапирмоқда.

Масалан, сиз сайтда рўйхатдан ўтиш учун форма тўлдирасиз ва сиздан паспортингиз билан селфи қилиб ёки шахсингизни тасдиқлаш учун паспортингиздан нусха жўнатишингизни сўрайди. Сиз ҳеч қандай фирибдан шубҳаланмай, паспорт фотосуратини жўнатасиз, бу маълумотга эга бўлган ёмон ниятли шахслар сизнинг номингизга электрон ҳамён очишлари, корхона ташкил қилишлари, турли хизматлар таклиф этишлари ёки кредит расмийлаштиришлари мумкин.

Сизнинг паспортингиз нусхасидан фойдаланишнинг яна бир усули – фирибгар сиз ҳақингиздаги маълумотга эга бўлгач, тармоқдаги савдо майдонида профиль очади, олдиндан ҳақини тўлаш шарти билан турли маҳсулотларни таклиф этади, ишончли бўлиши учун сизнинг паспортингиз нусхасини жўнатади, пулларни олгач эса, ғойиб бўлади, табиийки, харидорлар ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига сизнинг паспортингиз нусхаси билан мурожаат қиладилар. Фирибгарларнинг бу фаолиятлари учун қонун олдида сиз жавоб берасиз.

Шуни қайд этиш лозимки, сиз ҳақингиздаги маълумотлар чиқиб кетганини жиноятчи катта миқдорда фириб қилганидан сўнг биласиз.

“Ўзкомназорат” ДИ фойдаланувчилардан турли сайтлардан рўйхатдан ўтганда, ижтимоий тармоқларда мулоқот қилганда жуда эҳтиёткор бўлиш, паспорт нусхасини асло жўнатмасликни сўрайди. Акс ҳолда, фирибгарларнинг турли жиноий схемаларига алоқадор эмаслигингизни исботлаб беришингиз жуда мушкул бўлади. Зарур бўлганда, маълумотларни ваколатли ва расмий шахсларга, расмий веб-сайтлар ва уларнинг иловаларига жўнатишингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Поделиться