Ҳукумат қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Сарвар Fаниевич Ашуров - Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимига;
Нодир Мухторович Дусматов - котибиятнинг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари шўъбаси мудири лавозимига;
Мансурбек Базорбоевич Жуманиязов - Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мудири ўринбосари лавозимига;
Матлаб Махаммадович Куранов - Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти мудирининг хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Манба: ЎзА