Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бангкокдан келганлар уйларига кузатилди
2020-04-09 | Соғлиқни сақлаш
Фарғонага Таиланднинг Бангкок шаҳридан чартер рейс орқали олиб келиниб, Риштон туманидаги «Ёшлик» соғломлаштириш марказига карантинга жойлаштирилган 256 нафар мамлакатимиз фуқаролари бугун ўз уйларига кузатилди.
14 кунлик тиббий кузатувга олинган бу шахсларда коронавирус инфекцияси аниқланмаган.
Вилоят ҳокимлиги томонидан махсус автобуслар ташкил қилиниб, фуқаролар Олтиариқ темир йўл бекатидан яшаш манзилларига поездда кузатилди.
Айни пайтда Олтиариқ туманидаги «Қизилтепа» фахрийлар сиҳатгоҳида Туркиядан «Истанбул-Фарғона» чартер рейс орқали олиб келинган фуқаролар карантинда бўлиб турибди. Улар орасида 52 нафар шахсда коронавирус аниқланган бўлиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги