“Ўзэкспомарказ” биносида жойлашган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошидаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига куннинг иккинчи ярмида 3 тонна сабзи, 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 62 та пакет, шунингдек, 1500 та санитар-гигиена воситалари, 10 дона ногиронлик аравачалари келтирилди.
Марказда иш олиб бораётган Call-centre (1197 қисқа рақами)га келиб тушган, шунингдек, маҳалла мутасаддилар томонидан берилган маълумотлар асосида Тошкент шаҳридаги 962 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар рўйхатлари шакллантирилди ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан ташкил этилган автомашиналар ёрдамида мазкур хонадонларга ижтимоий ёрдам етказиб берилди.
Хусусан, куннинг иккинчи ярмида Бектемир туманидаги 35 та, Миробод туманидаги 60 та, Олмазор туманидаги 98 та, Сергели туманидаги 136 та, Учтепа туманидаги 73 та, Шайхонтоҳур туманидаги 48 та, Чилонзор туманидаги 93 та, Мирзо Улуғбек туманидаги 102 та, Юнусобод туманидаги 136 та, Яшнобод туманидаги 52 та, Яккасарой туманидаги 126 та оилага кун давомида қабул қилинган озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари етказилди.
Кун давомида эса 10 500 дона ўсимлик ёғи (5 литр), 52 тонна ун, 50 тонна гуруч, 3 тонна сабзи, 1 тонна шакар, 80 дона товуқ гўшти, 4 008 дона қадоқланган мол гўшти (тушонка), 1140 дона сариёғ, 340 қадоқ қуруқ чой, 200 кг нўхот, 480 дона болалар бўтқаси, 210 кг фасол, 3 тонна қизил сабзи, 1000 қадоқ ширинлик маҳсулотлари, 3950 дона антисептик қўл тозалаш воситаси, 20 000 дона тиббий ниқоб, 20 000 дона қўлқоп, 5 000 дона комбинзон ҳимояловчи кийими, 1 500 та санитар-гигиена воситалари, 10 дона ногиронлик аравачалари қабул қилинди.
Пойтахтимиздаги 1684 та, жумладан, Бектемир туманидаги 92 та, Миробод туманидаги 120 та, Олмазор туманидаги 161 та, Сергели туманидаги 193 та, Учтепа туманидаги 122 та, Шайхонтоҳур туманидаги 135 та, Чилонзор туманидаги 165 та, Мирзо Улуғбек туманидаги 192 та, Юнусобод туманидаги 211 та, Яшнобод туманидаги 87 та, Яккасарой туманидаги 206 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар мазкур маҳсулотлар билан таъминланди.
Манба: ЎзА