Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижонда карантинда бўлган 250 нафар юртдошимиз уйларига кузатилди

2020-04-04 | Соғлиқни сақлаш

АНДИЖОН, 3 апрель. /«Дунё» АА/. «Уфа – Андижон» йўналишидаги поездда Россиянинг Москва, Оренбург, Санкт-Петербург ва бошқа шаҳарларидан ватанга қайтган 250 нафар юртдошимиз Хонобод шаҳридаги «Аловиддин» оромгоҳида 14 кунлик тиббий кузатувга олинган эди. 

Кузатувда бўлган фуқароларимиз чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Махсус тестдан ўтказилиб текширилганда, вирус аниқланмагани ҳамда касаллик тарқатиш хавфи йўқлиги инобатга олиниб, уларга оилалари бағрига қайтишга рухсат берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига асосланиб.

Тиббий кузатувга олинган фуқароларда коронавирус белгилари: иситма, қуруқ йўтал, нафас қисиши ва бошқа ҳолатлар кузатилмади.

14 кунлик тиббий кузатувда бўлган фуқароларнинг 204 нафари эркак, 46 нафари аёл, бўлиб, улардан 64 нафари Андижон вилояти, 63 нафари Фарғона вилояти, 24 нафари Наманган вилояти, 7 нафари Тошкент шаҳри, 13 нафари Тошкент вилояти, 1 нафари Сирдарё вилояти, 11 нафари Жиззах вилояти, 33 нафари Самарқанд вилояти, 10 нафари Қашқадарё вилояти, 11 нафари Сурхондарё вилояти, 2 нафари Навоий вилояти, 3 нафари Бухоро вилояти, 7 нафари Хоразм вилояти ва 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться