Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Саҳна ортидагиларга!

2020-04-04 | Технологиялар

Мана 6 кундирки Давлат хизматлари агентлиги, UZINFOCOM Ягона интегратори ҳамда Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ходимлари куну-тун халқимизга махсус стикерларни бериш бўйича хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бунинг натижасида бугунги кунда автомобилларда ҳаракатланиш учун 20 мингга яқин махсус рухсатномалар берилди.

⚡️ Кўплаб мурожаатларни ҳисобга олган ҳолда, Давлат хизматлари агентлиги, ЯИДХПда UZINFOCOM Ягона интеграториЭлектрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ходимларининг ҳамкорликдаги машаққатли меҳнати натижасида “Aвтотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома олиш“ хизмати электрон шаклда жорий этилди.

???? Хизматдан қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишингиз мумкин https://my.gov.uz/uz/service/337.

Ариза ҳолатини мустақил равишда текширишда қулайлик яратиш учун ҳамкорликда ишлар амалга оширилди.

Ариза рақамини текшириш учун эндиликда қуйидаги ҳаволадан ўтиш кифоя https://my.gov.uz/uz/site/task-view.

Биз халқимиз саломатлиги йўлидаги ҳамкорлик учун миннатдормиз!

❗️ Илтимос, ўзингиз ва яқинларингиз соғлигини хавф остига қўйманг, Давлат хизматлари марказига борманг.

Барча керак бўлган маълумотларни юқорида айтиб ўтилган ҳаволалар орқали билиб олишингиз мумкин.

Бизларни тўғри тушунишингизга умид қиламиз. Саломат бўлинг!

Манба: Давлат хизматлари агентлиги

Поделиться