Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Uztelecom томонидан мобил алоқа хизматларига онлайн-уланиш хизмати ишга тушурилди

2020-04-02 | Технологиялар

Бугун жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган коронавирус (COVID-19) пандемиясига қарши мамлакатимизда қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Республикамиз аҳолисини ушбу хавфдан ҳимоя қилиш, уни иқтисодиёт тармоқларига бўладиган салбий таъсирини юмшатиш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва тизимдаги корхоналар томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
 
Ҳусусан, “O‘zbektelekom” акциядорлик компанияси “UzMobile” филиали мобил алоқа хизматларига онлайн-уланиш хизматини ишга туширди.
 
Хизмат компания сайти орқали онлайн-аризани тўлдириш йўли билан амалга оширилади. Аризачи томонидан барча зарур маълумотлар, шу жумладан шахсни тасдиқловчи ҳужжат параметрлари, сотиб олмоқчи бўлган рақам ва танлаган тариф режаси кўрсатилади. Сўнгра, 1-3 иш куни давомида ариза кўриб чиқилади ва компаниянинг агентлари янги абонент билан боғланади. Рақамни фаоллаштириш танланган тариф режанинг абонент тўлови тўлангандан сўнг (пуллик тоифадаги рақам танланган ҳолларда, рақам учун тўлов қўшилган ҳолда) амалга оширилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться