Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тиббий юз маскалари ва ҳимоя кийимлари учун стандартлар
2020-04-02 | Соғлиқни сақлаш
Тиббиёт ходимлари беморларга бурун ва оғизларидан микробларни юқишини олдини олиш ҳамда ўзларини инфекциядан ҳимоя қилиш учун юз ниқобларини кийишади. Улар кийган кийимлар ва халатлар хам тиббиёт ходимлари ва беморларни, шунингдек, операция пайтида ишлатиладиган пардаларни касалликнинг тасодифий юқишидан ҳимоя қилади.
Сўнгги бир неча ҳафта ичида ҳимоя кийимлари мавзуси жуда кенг тарқалган бўлиб, ушбу маҳсулотлар COVID-19 вирусига жавобан касалхоналар ва соғлиқни сақлаш муассасалари ташқарисида кенг қўлланилмоқда. Юз маскалари, халатлар ва бошқа ҳимоя кийим-кечак буюмлари катта талабга эга, чунки одамлар янги коронавирус тарқалишидан ёки юқишидан сақланишга интилмоқда.
Ушбу маҳсулотларнинг барчаси ASTM International ташкилотининг шахсий ҳимоя кийим ва жиҳозлари бўйича қўмитаси (F23) ва унинг биологик қўмитаси (F23.40) назорати остида амалга оширилади. Биологик қуйи қўмитаси тиббиёт ходимларини ва соғлиқни сақлаш муҳитини инфекцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган биологик хавфлардан ҳимоя қилишга мўлжалланган стандартларни ишлаб чиқади ва қўллаб-қувватлайди..
Сара Смит, биологик қуйи қўмитанинг раиси, яқинда ҳимоя шахсий ускуналар учун энг муҳим стандартларни (СИЗ) аниқлади (қуйида хавола этилади). Ушбу стандартлар ASTM International ташкилоти томонидан ишлаб чиқарувчиларга, синов лабораторияларга, соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларига ва кенг жамоатчиликка мавжуд коронавирус касаллиги (COVID-19) хавфсиз ўтишини таъминлаш мақсадида бепул тақдим эталади.
Стандарт турлари:
1. Specification for performance of materials used in medical face masks (F2100);
2. Test Method for Evaluating the Bacterial Filtration Efficiency (BFE) of Medical Face Mask Materials, Using a Biological Aerosol of Staphylococcus aureus (F2101);
3. Test method for determining the initial efficiency of materials used in medical face masks to penetration by particulates using latex spheres (F2299/F2299M);
4. Test method for resistance of medical face masks to penetration by synthetic blood (horizontal projection of fixed volume at a known velocity) (F1862/F1862M);
5. Test method for resistance of materials used in protective clothing to penetration by blood-borne pathogens using Phi-X174 bacteriophage penetration as a test system (F1671/F1671M)
Мазкур ASTM International ташкилоти стандартлари хақидаги қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агенгтлигига мурожаат қилишингиз мумкин https://www.astm.org/standardization-news/?q=features/standards-medical-face-masks-and-protective-clothing-.html
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги