Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекнефтгаз”: Марказлашган маълумотлар алмашинуви маркази яратилмоқда

2020-03-25 | Технологиялар

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида ҳам режалаштириш соҳасида рақамли технологиялардан фойдаланиш борасида етарли ишлар амалга оширилмоқда.

Аввало, барча бўлинмалар учун умумий ахборот марказини бошқаришнинг марказлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ АКТ департаменти Маълумотлар марказини (ЦОД) қуришни бошлади.

Бугунги кунга қадар марказ қурилишиниг биринчи босқичи якунланди ҳамда сервер ускуналар ўрнатилди.

Шунингдек, совутиш тизимлари, сигнализация тизимлари, видео назорати ва ёнғинга қарши тизимлар билан жиҳозлаш ишлари якунланди.

Корпоратив домен, электрон почта серверлари, бошқа бўлинмалар билан алоқани таъминлайдиган марказий маршрутизатор каби асосий ахборот хизматлари ҳам ўрнатилди.

Бундан ташқари, нефт ва газ саноатини бошқариш учун келажакдаги улкан ахборот тизимининг хатоларга чидамлилигини таъминлаш учун захира маълумот марказининг қурилиш лойиҳаси бошланди.

Манба: "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти

Поделиться