Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг коронавирус тарқалиши муаммоси бўйича тадбиркорлик субъектларига мурожаати

2020-03-20 | Иқтисодиёт

Ҳурматли тадбиркорлар, 

Маълумки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2020 йил 11 март куни бутун дунёда COVID-19 коронавирусининг тарқалиши оқибатида пандемия, деб эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ Бош вазир бошчилигида тузилган махсус Республика комиссияси юртимизда коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Шу билан бирга, республикада коронавирус инфекциясини оммавий тарқалишининг олдини олиш, шунингдек, мамлакатда хавфсиз карантин ва эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси сиздан қуйидагиларни амалга оширишни сўрайди:

- ишда, уйда ва жамоат жойларида бўлсангиз ҳам шахсий гигиена ва санитария қоидалари ҳамда шифокорларнинг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича тавсияларига амал қилинг;

- агар сизнинг ходимларингиз, қариндошларингиз ва яқинларингизда иситма, йўтал ва соғлиғининг ёмонлашиш ҳолатлари кузатилса, зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз керак.

Азиз тадбиркорлар,

Ҳозирда Ўзбекистон Ҳукумати республикада коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартда қабул қилинган “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида коронавирус инфекциясини республикада тарқалишига қарши курашиш учун мисли кўрилмаган чора-тадбирлар амалга ошириш кўзда тутилган.

Тадбиркорларда туғилаётган саволларга ўз вақтида жавоб бериш учун Савдо-саноат палатаси Ўзбекистан Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасиҳамда Бизнес вакилбилан биргаликда тезкор штаб ташкил этган бўлиб, унга қуйидаги рақамлар орқали куну-тун мурожаат қилиш мумкин:

- Савдо-саноат палатасининг қабулхонаси - қисқа телефон рақами 1094;

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси- ягона қисқа телефон рақами 1100;

Шунингдек, мурожаатингизни электрон кўринишда www.business.gov.uz сайтига ҳам йўллашингиз мумкин.

Бугунги кунда коронавирус эпидемиясига қарши курашиш ва касаллик тарқалишининг олдини олишда тиббиёт муассасалари, транспорт ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва бошқа ташкилотлар ходимлари ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Шу муносабат билан,Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тадбиркорлардан республикамизда COVID-19 коронавируси тарқалишига қарши курашга ўз ҳиссаларини қўшиш ҳамда тадбиркорларнинг жамиятдаги ижтимоий масъулиятини янада оширишга қаратилган қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни сўрайди:

- ходимлар учун мослашувчан иш соатларинижорийэтиш, имкони бўлса аёллар ва қариялар учун масофадан туриб уйда ишлашни ташкил этиш;

- аҳолига сотилаётган маҳсулотларнархининг сунъий оширилишига йўл қўймаслик;

- аҳолига сотилаётган маҳсулотларга чегирмалар тақдим этиш;

- ишлаб чиқарилган товарларни истеъмолчиларга етказиб бериш учун қулай шароитларни яратиш.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться