Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбек тили ҳақидаги www.til.gov.uz сайти ишга туширилади
2020-03-20 | Маданият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 12 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг ўзбек тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини кенгайтириш, ривожлантириш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.
47 банддан иборат Дастурда давлат тилининг интернет тармоғидаги нуфузини ошириш, ахборот технологиялари воситасида ўзбек тилини ўрганмоқчи бўлганлар учун қулайликлар яратиш бўйича вазифалар белгиланган.
Давлат тилини ривожлантириш департаменти расмий веб-саҳифаси — til.gov.uz сайти ҳам юқоридаги Дастур ижроси доирасида Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда тайёрланди.
Веб-сайт қуйидаги қулайликларни назарда тутади:
Шу билан бирга, Давлат тилини ривожлантириш департаментининг ижтимоий тармоқлар — “Фейсбук” тармоғи ҳамда “Телеграм” мобиль мессенжерларида саҳифалари жорий этилади. Ушбу саҳифалар орқали, аввало, давлатимиз раҳбари бошчилигида ўзбек тилининг нуфузини ошириш борасидаги олиб борилаётган ислоҳотлар тарғиб қилинади. Қолаверса, тил ривожи, унинг турли камчиликлардан холи бўлиши учун билдирилаётган фикрлар ўрганиб борилади, ўринсиз талқинларнинг олди олинади.
Манба: «Халқ сўзи»