Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси биносида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини ҳамда қоғоз кўринишдаги хат-ҳужжатларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади
2020-03-20 | Жамият
Республикада коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 20 мартдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси биносида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини ҳамда қоғоз кўринишдаги хат-ҳужжатларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.
Ушбу давр давомида барча мурожаатлар электрон шаклда murojaat@gov.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.