Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирус инфекцияси ҳақида ишончли маълумот олишингиз мумкин бўлган янги расмий сайт ишга тушди

2020-03-20 | Соғлиқни сақлаш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан http://coronavirus.uz расмий веб-сайти яратилди.

Унда сиз коронавирус инфекцияси тўғрисидаги барча керакли маълумотларни олишингиз мумкин. Хусусан, унда жаҳон ва Ўзбекистондаги эпидемик вазият, ҳар кунлик тезкор ва ишончли манбалардан олинган сўнгги янгиликлар тақдим этиб борилади. Шунингдек, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан боғлиқ маълумотлар билан ҳам танишишингиз мумкин.

Ушбу расмий сайт орқали бериб бориладиган фойдали маълумот ва керакли тавсиялар жамоатчиликнинг хабардорлик даражасини янада оширишга ёрдам бериши шубҳасиз.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ҳам ишга туширилган эди. Фуқароларимиз ушбу макрказга қўнғироқ қилиб, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволларга мутахассислардан тиббий асосланган жавоблар ва тавсиялар олишмоқда. Шунингдек, Koronavirus Info телеграм канали ҳам йўлга қўйилган бўлиб, унда бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тайёрланган коронавирус инфекциясига оид ҳар кунлик ишончли маълумотлар эълон қилиб борилмоқда.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться