Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитyвчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори
2020-03-17 | Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида “20l9 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ ҳамда спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитyвчилари ва йўриқчи-методистларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тyтувчи Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
биринчи – жисмоний шахсларга давлат хизматлари марказлари орқали спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилаш;
иккинчи – спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш ишларини амалга ошириш;
учинчи – спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифалари бериш бўйича мезонларни тасдиқлаш;
тўртинчи – спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини беришда тан олинадиган нуфузли спорт мусобақаларини белгилаш:
бешинчи – спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича малака комиссиясини ташкил этиш ва унинг фаолиятини белгилаш.
2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қиладилар.
3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлаt хизматлари агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Ресгryбликаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУК Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда:
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малакa тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали амалга оширилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ЯИДХIIда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги;
давлат оргацлари ва боrцка таrцкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти бўйича шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин:
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-хуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўlмитаси раиси А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Қ. Давлетов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири
Абдулла Арипов
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги