Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва бошқа мамлакатимиздаги бошқа давлатлар фуқаролари диққатига
2020-03-16 | Жамият
Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича вақтинча чеклов чоралари муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш учун давлат чегарасидан ўтиш тақиқланмайди. Ўзбекистон ҳудудига киришга қўйилган чекловлар, авваламбор, бошқа давлатларнинг фуқароларига тегишли.
Шу билан бирга, давлатдан ташқарига чиқиш бўйича вақтинча тақиқ Ўзбекистон фуқароларига тегишли бўлиб, ҳозирда мамлакатимизда бўлиб турган хорижий фуқароларга нисбатан қўлланилмайди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги