Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЭЪЛОН

2020-03-09 | Жамият

Эртага, 10 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. 
 
Қуйида тадбир мавзуси ва мутасадди ташкилот номлари келтирилади:

Соат 14:00да Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ва мутасадди ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.
 
Мавзу: «Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент фармойишининг ижроси юзасидан статистик маълумотлар тақдим этилади ва мавзуга оид масалалар муҳокама қилинади.
 
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
 
Соат 16:00да Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.
 
Мавзу: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган учрашувда ҳамда 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси.
 
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
 
Рўйхатдан ўтиш учун:
 
90 732 53 59   (telegram)
71 244 24 09

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Поделиться