Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Келажагимиз рақамли иқтисодиёт билан боғлиқ

2020-03-09 | Технологиялар

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга қилган Мурожаатномасида Ўзбекистон истиқболли ривожланишида ахборот-коммуникация технологияларининг муҳим ўрни ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди. “Рақамли Ўзбекистон-2030” йирик лойиҳаси, ўз ичига барча соҳа ва тармоқларни қамраб олиб, Ўзбекистон иқтисодиётини тўлиқ ва комплекс ижобий ўзгаришига ва рақобатбардошликни оширишга йўналтирилган.

Ҳозирги кунда вазирлик олдида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан парламентга йўлланган Мурожаатномасида кўрсатилган муҳим ва долзарб вазифалар турибди. Улар барчаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиягиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш Йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида ўз аксини топган.

Рақамли иқтисодиётни ривожланишини таъминлашда рақамли инфратузилмани яратишининг ўрни беқиёсдир.

Мазкур вазифаларни амалга оширишда IT-соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлаш зарур. Бу борада ёшларни IT-асосларига кенг ўргатишга, ахборот технологиялар соҳасида таълим олиш учун уларга тегишли шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Интернет тармоғини кенгайтириш бўйича замонавий технологияларни қўллаган ҳолда фойдаланувчилар эҳтиёжи учун интернетга уланиш имконияти тезлигини ошириш халқаро пакетли коммутация марказларининг ўтказувчанлигини 2,5 баробарга (1200 дан 3 000 Гбит/с.) кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилади.

Шунингдек интернет тармоқларида йирик хорижий контент ташкил этувчи Google, Yandex ва Facebook каби компанияларнинг ресурсларини республикамиз ҳудудига жойлаштириш ишлари олиб борилади.

Вилоятлараро магистрал транспорт ва маълумотлар узатиш тармоқларининг ўтказувчанлик даражасини 2 баробарга, яъни 200 дан 400 Гбит/с.гача, туманлараро ўтказувчанлик даражасини 1,5 баробарга, яъни 40 дан 60 Гбит/с.гача кенгайтирилади.

Аҳоли масканларини юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида республикамизнинг аҳоли ҳудудлари бўйича 12 минг километр узунликда оптик толали алоқа линиялари қурилади.

Республика телекоммуникация инфратузилмасини замон талаблари даражасида кескин ривожлантириш орқали Интернет тармоғини янада кенгайтириш ва бунинг натижасида барча аҳоли масканларини, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини, жумладан давлат тиббиёт муассасалари ва ташкилотларини, мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларини юқори тезликдаги Интернет билан таъминлаш бўйича бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Республикада телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш орқали 2019 йил якунига қадар 3 433 та умумтаълим мактаблари, 1 836 та мактабгача таълим муассасалари ва 1 127 та соғлиқни сақлаш объектларига жами 4 150 километр оптик толали алоқа линиялари ташкил этилган.

Биргина 2020 йилда оптик толали алоқа линиялари қуриш орқали жами соғлиқни сақлаш муассасаларининг 95 фоизи, умумтаълим мактабларнинг 86 фоизи ҳамда барча мактабгача таълим муассасаларини юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишни таъминлаш режалаштирилмоқда.

2021 йилда эса барча ижтимоий соҳа объектлари юқори тезликдаги интернет билан таъминланади ҳамда чекка олис ҳудудлардаги аҳоли масканларида ҳам телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилади.

Ҳудудларда мобил алоқа қамровини кенгайтириш мақсадида кейинги 2 йилда 4 400 та (2020 йилда 2 200 та, 2021 йилда 2 200 та) мобил алоқа тармоқларининг база станциялари ўрнатилади, бу лойиҳанинг асосий эътибори чекка аҳоли масканларига қаратилади. Жорий йилнинг ўзида аҳоли масканларининг кенг полосали мобил алоқа қамровини 70 фоиздан 85 фоизгача етказилиши режалаштирилди.


Акмал Арифджанов,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться