Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Мўътабар аёл» кўкрак нишонини топширилди

2020-03-06 | Жамият

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилганлиги муносабати билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларни муносиб тақдирлаш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида топшириш тўғрисидаги таклифига биноан тантанали тадбир жорий йилнинг 3 март куни бўлиб ўтди. Давлат геология қўмитаси тавсияси билан Қўмита тасарруфидаги “Геология маркшейдерлик хизмати” Давлат корхонаси кадрлар бўлими 1-тоифали мухандиси - Бабанарова Ҳалима Абдужалиловна Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирланди. Соҳада узоқ йиллардан бери самарали меҳнат қилиб келаётган Х.Бабанаровани чин қалбимиздан табриклаймиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси

Поделиться